Спорт | 18:34 / 28.04.2021
8252
1 дақиқада ўқилади

Токио Олимпиадасида қатнашувчи спортчиларга қўйиладиган талаблар эълон қилинди

Хусусан, спортчилар ҳар куни коронавирусга тест топширади. Уларга жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланади.

Фото: Getty Images

Токио Олимпиадаси ташкилотчилари мусобақалар давомида спортчиларга нисбатан амал қиладиган чеклов чораларини эълон қилди.

Хусусан, спортчилар ҳар куни коронавирусга тест топширади. Уларга жамоат транспортидан фойдаланиш тақиқланади. Барча қатнашчилар фақат олимпия объектларидаги махсус ажратилган жойларда ва ўзлари турган меҳмонхонадагина овқатланиши мумкин.

Бундан ташқари, спортчиларнинг махсус ниқоб тақмаган одамлар билан мулоқот қилиши тақиқланади. Шунингдек, улар бир метр ижтимоий масофа сақлашлари лозим.

Регламентнинг якуний шакли июнда – мусобақалар бошланишидан бир ой олдин чиқиши кутилмоқда. 

Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августигача ўтказилиши режалаштирилганди, аммо коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар бир йил кейинга кўчирилган ва шу йилнинг 23 июлидан 8 августигача бўлиб ўтади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид