Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон коррупцияда гумонланмоқда, деб хабар берди Reuters.
"Буюк Британия сайлов комиссияси бош вазирнинг Даунинг-стритдаги қароргоҳи таъмирланишида қонун бузилиши эҳтимоли бўйича суриштирув бошлади", - деб ёзади агентлик.
Жонсоннинг мухолифлари сўзларига кўра, "у партия ҳомийларига ўз қароргоҳининг ҳашаматли таъмири учун ўн минглаб фунт ажратишига йўл қўйиб, Британия қонунларини бузган бўлиши мумкин".
Агарда сайлов қўмитаси Жонсон қонунбузарликка йўл қўйганини аниқласа, унга 20 минг фунт жарима солиниши ёки алоҳида суриштирув бошланиши мумкин.












