Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятида коронавирус туфайли 10 882 нафар мактаб ўқувчиси масофавий таълимга ўтказилди
Сўнгги икки хафта давомида Жиззах вилоятида 12 та умумтаълим мактабининг 30 нафар ўқувчи ва ўқитувчиларида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Жасур Бегмуродов томонидан маълум қилинди.
Жиззах вилояти ҳудудида жами 550 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб келмоқда. 2021 йил 16 апрелда Зомин туманидаги 50-сонли умумтаълим мактабида илк маротаба ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолати аниқланди. Давлат санитария ва эпидемиологик назорат маркази хулосасига кўра, мактаб тўлиқ 14 кунлик карантинга олинган ва онлайн таълимга жалб қилинган.
Сўнгги икки ҳафтада Ғаллаорол туманида 4 та, Зомин туманида 1 та, Шароф Рашидов туманида 2 та, Фориш туманида 1 та, Пахтакор туманида 1 та ва Жиззах шаҳрида 3 та, жами 12 та умумтаълим мактабларида 30 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолати аниқланган.
Мавзуга оид
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
16:30 / 30.03.2026
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
08:53 / 18.03.2026