Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2021 йил, ҳижрий 1442 йил Рамазон ҳайитининг биринчи куни 13 май (Шаввол ойининг 1 куни) пайшанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорини қабул қилди. Шунга кўра, 2021 йил 13 май пайшанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
Қуйидаги жадвалда Рамазон ҳайити намози Тошкент шаҳри ва республика вилоятларида ўқиладиган вақтлари келтирилган.
Аллоҳ таоло Рамазон ҳайити намозини барча мўмин-мусулмонлардан қабул қилсин ҳамда ушбу кун шарофати билан хонадонларимизни файзу баракотга тўлдирсин! Омин!