Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги онахоннинг Танзила Норбоевага мурожаатидан сўнг унинг Андижонга келин бўлиб тушган қизи Ўзбекистон фуқаролигини олди
Андижонга келин бўлиб тушган аёлга 30 йилдан сўнг Ўзбекистон фуқаролиги берилди.
Андижонга келин бўлиб тушган Шоирахон Эгамова 30 йилдан буён фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаётгани, паспорти йўқлиги учун 10 йилдан бери бор-йўғи 100 километр нарида, Қирғизистонда яшовчи кекса онасини кўргани бора олмаслиги ҳақида Сенат раиси Танзила Норбоевага мурожаат қилган, Kun.uz сайтида ушбу масала юзасидан материал эълон қилинганди.
Кўп ўтмай мазкур мурожаат Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган ва ўрганишлар олиб борилганди.
Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар беришича, президентнинг 11 май кунги фармони билан Шоирахон Эгамовага паспорт бериладиган бўлди.
«Натижада Ўзбекистон Президентининг тегишли 11 майдаги фармонига мувофиқ Шоирахон Эгамова Ўзбекистон фуқароси сифатида қабул қилинди ва тез кунда фуқаролик паспортига эга бўлади.
Шоирахон Эгамовани Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганлиги билан табриклаймиз!», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
15:32 / 09.06.2026
Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди
11:39 / 08.06.2026
Андижон вилояти ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди
14:08 / 04.06.2026