Ўзбекистон | 12:23 / 18.05.2021
2625
1 дақиқада ўқилади

Бектемир туманида қалбаки валюталарни муомалага киритган шахслар аниқланди

Тошкент шаҳар Бектемир туманида қалбаки валюталарни муомалага киритган шахслар қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Бектемир туман бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган. 

Қайд этилишича, фуқаро Ф.Х. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро И.дан “Samsung A71” русумли уяли алоқа воситасини 300 АҚШ долларига, фуқаро А.дан “Iphone X” русумли уяли алоқа воситасини 500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, уларга қалбаки 800 АҚШ доллари берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маракаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид