Унинг таъкидлашича, ҳозирда ҳиндистонлик мутахассисларни мажмуа билан ишлашга ўргатиш ишлари давом этмоқда. «Барчаси режа бўйича кетмоқда», деб маълум қилган Михеев.
Аввалроқ маълум қилинганидек, 2018 йил октябрда Россия ва Ҳиндистон ўртасида олий даражадаги музокаралар вақтида Ҳиндистонга С-400’ни етказиб беришга шартнома имзоланган. Ҳиндистон 5,43 млрд долларлик шартномага кўра, С-400’дан бешта полк комплектини олади. Мажмуаларни 2024 йил охиригача етказиб бериш режалаштирилган.











