Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ишлаётган 500 нафар ўзбекистонлик иш берувчи устидан шикоят қилди
Россия пойтахти Москва шаҳрида жойлашган “Монолит капитал строй” қурилиш компаниясида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролар иш берувчи ташкилотдан норози бўлиб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилган.
Миграция агентлиги хабарига кўра, 2021 йил 26 апрел куни агентлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси масъул ходимлари билан биргаликда воқеа жойига бориб, вазиятни ўрганган. 19 май куни агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонасида фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, қурилиш объектларида иш берувчи билан ўзаро келишув асосида иш бошлаган фуқароларга иш ҳақи берилиши кечиктирилган ва бу ҳолат улар норозилигига сабаб бўлган.
Агентлик томонидан яшаш жойисиз қолган фуқаролар бепул ётоқхона ва 3 маҳал овқат билан таъминланган, ишсиз қолганларга бошқа иш жойлари таклиф қилинган.
Ҳозирги вақтда 500 нафарга яқин фуқароларнинг шикоятлари асосида улар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва иш ҳақини ундириб бериш мақсадида Москва шаҳар прокуратураси, Тергов қўмитаси ҳамда Меҳнат инспекцияларига расман мурожаат қилинган.
“Шунингдек, ушбу юртдошларимизнинг 25 фоиздан ортиғи нолегал тарзда иш фаолиятини олиб боргани аниқланиб, Россиянинг амалдаги қонунчилиги асосида уларни легаллаштириш бўйича зарурий тавсиялар берилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу ҳолат юзасидан фуқароларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун доирасида иш ҳақини ундириш бўйича барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилади”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026