Ўзбекистон | 09:11 / 24.05.2021
3959
2 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда 5 минг доллар порани олмаган подполковник тақдирланди

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган фуқаро С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситасини сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Иш фуқаро С.Х. Тергов бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Утемуратовга ўзига нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судга юбормаслик эвазига 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Подполковник А.Утемуратов Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбариятига билдирги орқали фуқаро унга пора таклиф қилиб келаётганлигини маълум қилган. 

Ушбу билдиргига асосан, ўтказилган тезкор тадбирда С.Х. таклиф қилган 5 минг АҚШ доллар пулларни подполковник А.Утемуратовга берган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

С.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

22 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Айтбай Темирханов порани олмаган подполковникка пул мукофотини топширди.

Мавзуга оид