Zon.uz интернет дўкони – фақат юқори сифатли асбоб-ускуналарни ва жиҳозларни дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларидан таклиф этади. Биз Dewalt, Stanley, Black + Decker компанияларининг расмий дилери ҳисобланамиз.

DeWALT
DeWALT - бу қурилиш, ишлаб чиқариш ва ёғочни қайта ишлаш саноатига мўлжалланган юқори технологик электр асбоблари, сарфланадиган материаллар, аксессуарлар, кийим-кечакларнинг Америка бренди. Маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши AҚШ, Канада, Мексика, Бразилия, Хитой, Германия, Буюк Британия, Италия, Чехиянинг турли заводларида амалга оширилади.
Ҳозирги кунда 300дан ортиқ DeWALT электротоварлари ва 1000дан зиёд асбоб-ускуналар, ҳимоя воситалари, кийим-кечаклар ва оёқ кийимлар ишлаб чиқарилмоқда. ДеWалт маҳсулотлари бошқа брендлардан ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган материалларнинг юқори ишончлилик талабларига жавоб бериши билан ажралиб туради.
Black + Decker
DeWALT маркаси 1910 йилда Балтиморда ташкил топган Stanley Black & Decker савдо корхоналари бирлашмасига тегишли. Концерннинг ташкил топиши кичик устахонадан ўнлаб фабрикаларга қадар 100 йилдан ортиқ вақтни ташкил этади.
BLACK+DECKER муҳандислари саноат стандартларига айланган кўплаб асосий ечимлар – биринчи дастакли ва курков механизмли дрелни, биринчи ихчам компрессорни, DIY-фойдаланувчиларга энг оммавий дрелни, биринчи аккумуляторли Ni-CD батареяли шуруптовертни, биринчи DustBuster симсиз чангютгични, биринчи симсиз боғинструментни ва бошқаларни киритдилар.
STANLEY
STANLEY - қўлда ишлатиладиган асбобларнинг Aмерика бренди. Компания 1843 йилда ташкил топган ва дастлаб оддий ускуна, эшик қулфлари ва илмоқларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган.
150 йил давомида кичик устахоналар аввал фабрикаларга, сўнгра заводларга айланди ва охир-оқибат дунёга машҳур бўлган йирик корпорация шаклланди. Компания қўл асбоблари билан бир қаторда сақлаш тизимларига, хусусан, асбоблар учун қутилар ва сумкаларга ҳам эътибор қаратмоқда.











