Маълумотларга кўра, паром Шимолий Малку провинциясидаги Тернате шаҳридан Лимафатола оролидаги Санана портига йўналаётган бўлган.

Ёнғин чиққач паромда саросима бошланган. Баъзи йўловчилар ёнғиндан қочиш мақсадида сувга сакрашган. Уларни қутқарувчилар ва балиқчилар сувдан чиқариб олган.

Паромдан ҳаммаси бўлиб 257 кишини эвакуация қилишга муваффақ бўлинган. Воқеа оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Таъкидланишича, ёнғин паромнинг машина бўлимида номаълум сабабларга кўра келиб чиққан. У буткул ёниб кетган. Ушбу ҳодиса юзасидан тергов бошланган.