16:28 / 11.06.2021
8605

МИБ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғи билан Исламбек Арзиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача ушбу лавозимда Азамат Юлдашев фаолият юритганди.

И.Арзиев 1972 йил Нукус шаҳрида туғилган. Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1994 йилда бошлаб масъул лавозимларида ишлаб келган.

Мазкур тайинловга қадар у МИБ Нукус шаҳар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Top