ERIELL компаниялар гуруҳи 17 йил давомида ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Ўз фаолиятини Бўзахўр номли конда бурғулаш ускунасини ўрнатишдан бошлаган компания шу йиллар мобайнида беқиёс муваффақиятларга эришди. Аста-секин кенгайиб, ERIELL Group 8 мингтадан зиёд юқори даражали мутахассисларни бирлаштирган Ўзбекистоннинг йирик нефть хизматлари компаниясига айланди.

Бугунги кунда ўзининг йўналишли хизматларини Россия, Марказий Осиё, Яқин Шарқ мамлакатлари ва бошқа минтақаларда тақдим этиб келаётган компания нефть хизматлари кўрсатиш соҳасида етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

ERIELL Group компанияси “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2017-2020 йилларда углеводород хомашёси қазиб олишни кўпайтириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини бажариш йўлида 2017 йилда қабул қилинган кенг кўламли дастурини жадал суръатларда амалга оширмоқда. Дастур ўз ичига янги қудуқларни бурғулаш ва мавжудларини капитал таъмирлаш, янги технологик объектлар яратиш ишларини олган. Буларнинг барчаси углеводородларни етказиб бериш, шу жумладан мамлакат учун стратегик ҳисобланган йўналишлар бўйича географиясини ҳам анчайин кенгайтиради.

Сир эмаски, қудуқларни бурғулаш ишлари юқори таваккал ва хавф-хатар билан боғлиқ. Шунинг учун, ҳамма қоида ва талабларга риоя қилиш жуда муҳим. Айнан хавфсизлик технологиялари ва чораларига қатъий риоя қилганлиги туфайли ERIELL Group ишончли ва масъулиятли бурғулаш бўйича пудратчи сифатида катта обрў-эътибор қозонди. Унинг захирасида инновацион юқори технологияли асбоб-ускуналар  ва бурғулаш техникаси, шунингдек, юклаш-юк тушириш ва бошқа махсус техникалар парки мавжуд.   

ERIELL Group'нинг техник жиҳозланиши асосини стационар, эшелонли ва мобил бурғулаш ускуналари ташкил этади. Бу ускуналар ишончли шериклар сифатида нефть-газ бозорида ишонч қозонган дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотидир.  

Қудуқларни бурғулашда ERIELL Group ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлашнинг муҳимлигига алоҳида аҳамият беради, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлади. Компаниялар гуруҳи атроф-муҳитни ифлослантиришдан сақланиш мақсадида қатъий халқаро стандартларга риоя қилади.  Чиқиндиларни камайтириш бўйича дастур корпоратив сиёсатнинг таркибий қисми ҳисобланади ва ERIELL Group'нинг сифатни бошқариш дастурига киритилган.    

Лойиҳалар амалга оширилаётган объектларда атроф-муҳитга антропоген юкламани камайтириш мақсадида компания қаттиқ чиқиндилар ҳажмини қисқартириш, уларни алоҳида тўплаш, керакли тарзда йиғиш, шунингдек, ифлосланган оқова сувлар чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича ишларни амалга ошириб келмоқда.