Евро-2020 бошланишидан кейин океан ортида 2021 йилги Америка Кубоги баҳсларига ҳам старт берилди. Жанубий Америка мамлакатлари ўртасида ўтаётган ҳисоб бўйича 47-турнир мезбонлиги Колумбия ва Аргентинадан Бразилия майдонларига кўчирилган. 10та жамоа иштирок этаётган турнир 14 июнь куни старт олиб, финал ўтадиган – 11 июль кунига қадар давом этади.

Турнирнинг 10 жамоаси икки гуруҳга бўлинган ҳолда 5 турда 4тадан ўйин ўтказиб, чоракфиналчиларни аниқлашади. Сўнг яримфинал ва финал иштирокчилари маълум бўлади. Ўйинлар Бразилиянинг Рио-де-Жанейро, Бразилиа, Куяба ва Гояния шаҳарларидаги жами 5та стадионда ўтказилади.

Бугун, 14 июнь Тошкент вақти билан тонгда дастлабки икки ўйин ўтказилиб, унда Бразилия Венесуэлани (3:0), Колумбия эса Эквадорни (1:0) мағлуб этди.

Бугун, 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси, мусобақанинг 2015 ва 2016 йилдаги финалчилари - Аргентина ва Чили миллий жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ушбу баҳсда Месси ва Санчес қарама-қаршилиги гувоҳига айланишимиз мумкин. Олдинги икки финалда Алексис Лионелдан омадлироқ чиққанди.

Шунингдек, гуруҳ босқичи давомида 19 июнь куни «А» гуруҳида Аргентина – Уругвай баҳсида Месси – Суарес тўқнашувига ҳам гувоҳ бўлишимиз мумкин. «B» гуруҳида эса Неймар етакчилигидаги Бразилиянинг Куадрадо сардорлигидаги Колумбияга қарши баҳси ҳам эътиборли қарама-қаршиликка айланади.

Финал 11 июль куни турнирнинг амалдаги ғолиби Бразилия миллий жамоасининг уй стадиони саналмиш афсонавий «Маракана» стадионида ўтказилади.

 Америка Кубоги-2021 тақвими билан танишинг:

«А» гуруҳи  

15 июнь (сешанба)
02:00. Аргентина - Чили
05:00. Парагвай – Боливия

19 июнь (шанба)
02:00. Чили - Боливия
05:00. Аргентина - Уругвай

22 июнь (сешанба)
02:00. Уругвай - Чили
05:00. Аргентина - Парагвай

25 июнь (жума)