Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатган «Labo» ҳайдовчисига маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
Фарғона вилояти Қува туманида «Labo» ҳайдовчиси ЙПХ ходими билан жанжаллашиб, оқибатда унга суд томонидан маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бошқарув вақтида қўл телефонидан фойдаланиб келган ҳайдовчи ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган. Унга қоидабузарлиги тушунтирилиб, баённома тузилиши айтилган. Шундан сўнг ҳайдовчи ЙПХ ходимига баённома тузмаслиги учун қаршилик кўрсатган.
Ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар суд томонидан ўрганилиб, ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ҳамда 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми тартибида 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.
Аввалроқ жорий йилда ЙТҲларда қурбон бўлганлар сони 550 нафардан ошгани, қурбон бўлганларнинг энг кўпи Фарғона вилояти ҳиссасига тўғри келаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
17:35 / 15.05.2026