Сўнгги 1,5 йилда туман ҳокимликлари томонидан ер ажратишга оид 7,5 мингта қарор қонунга зид равишда қабул қилинган ҳамда 120 минг гектар ер ноқонуний ажратилган. Бироқ аксар ҳолларда ушбу жиноятлар учун қонунга зид равишда ер ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган ҳокимлар эмас, асосан, кичик амалдорлар жазога тортилади. Kun.uz’га интервью берган Бош прокуратура масъуллари буни изоҳлашди.

– Ҳокимликлар томонидан амалга оширилган қонунбузилишларда кўпинча қарор имзолаган ҳокимлар эмас, балки кичик амалдорлар жазога тортилиб келади. Нега «майда балиқлар» қармоққа илинади-ю, «катта наҳанглар» жазосиз қолиб кетади?

Азим Сатторов

Азим Сатторов,
Бош прокуратуранинг Иқтисодий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори:

– Бизнинг бошқарма иқтисодий соҳадаги қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга оширади. Шу сабабли саволингизга Бош прокуратуранинг жиноий иш очилгандан кейин тергов ҳаракатлари билан шуғулланадиган бўлимидан жавоб олишингиз мумкин.

Андижон шаҳри ҳокимига шаҳар бедарвозами? Адлия вазирлиги унинг яна бир қарорини ғайриқонуний деб топди

Андижон вилояти ҳокимлигининг икки ходими 10,5 йилга қамалди