Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «T.K.» МЧЖ таъсисчиси Ш.Ш. ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатлари аниқланган.
Текширув маълумотларига кўра, улар тижорат банкларидан бири билан I. МЧЖ ўртасида тузилган шартнома асосида аввалдан гаровда бўлган бино-иншоотларга оид сохта ҳужжатларни тайёрлаб, ушбу мулкни такроран гаров сифатида расмийлаштирган.
Натижада мазкур ҳужжатлар асосида Андижон вилоятидаги тижорат банкларидан биридан 25 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилишига эришилган ва ушбу маблағлар талон-торож қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда иш бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.











