Евро-2008. 1/8 финал
Хорватия — Испания — 3:5 қ.в. (1:1, 2:2, 0:2)
Голлар: Педри, 20 — автогол (1:0). Сарабия, 38 (1:1). Аспиликуэта, 57 (1:2). Торрес, 77 (1:3). Оршич, 85 (2:3). Пашалич, 90+2 (3:3). Мората, 100 (3:4). Ойярсабаль, 103 (3:5).
Хорватия: Ливакович, Юранович (Брекало, 74), Чалета-Цар, Вида, Гвардиол, Влашич (Пашалич, 79), Брозович, Ковачич (Будимир, 79), Модрич (Иванушец, 114), Ребич (Оршич, 67), Петкович (Крамарич, 46).
Испания: Симон, Аспиликуэта, Ляпорт, Гарсия (Пау Торрес, 71), Хосе Гайя (Жорди Альба, 77), Педри, Бускетс (Эрнандес, 101), Коке (Руис, 77), Мората, Сарабия (Ольмо, 71), Торрес (Ойярсабал, 88).
Огоҳлантиришлар: Брозович, 73. Чалета-Цар, 84.
Ҳакамлар: Жунейт Чақир. Баҳаттин Дуран, Тариқ Ўнгун (барчаси — Туркия).
ВАР: Данкерт. Гиттельманн, Дингерт (барчаси — Германия), Гиль (Польша).
28 июнь. Копенҳаген. «Паркен» стадиони. 22771 томошабин.
Якшанба куни Европа чемпионати доирасидаги ўйинларда Португалия ва Нидерландия турнирни тарк этгач, навбат испанларга келгандек эди. Жорий турнирда романтиклар прагматиклар қаршисида ожиз қолишмоқда, ҳозирги «Қизил фурия» эса таркиби ҳали ёшлиги туфайли ҳам, изчил ўйин услубини шакллантирган жамоалардан фарқ қилмоқда. Словакаияга қарши 5:0, албатта, катта ютуқ эди, аммо барибир камчиликлар борлиги маълум эди. Дастлабки турлардаги мазмунсиз ўйин, Моратанинг гол ура олмаётгани ва асосий форварднинг ижтимоий тармоқларда таҳдидга учраётгани тажрибали рақибга қарши плей-офф ўйини арафасида жамоага у қадар ишонч билдирилмаслигига сабаб эди.
Ҳатто Луис Энрике полицияни вазиятга аралашиб, ўз шогирдига бўлаётган таҳдидларни жиддий қабул қилишга чақирди. Испаниялик мутахассис Моратани фақат сўзлар билан эмас, амалда ҳам қўллаб-қувватлади ва уни бошланғич таркибда туширди, таркибда яна икки янги ижрочи пайдо бўлди — Гайя ва Ферран Торрес. Бундан кўриниб турардики, испанлар қанотларда тезроқ ҳаракат қилиб, хорватлар ҳимоясини ёриб ўтишни ният қилишганди.
Ўз навбатида, «шашкачилар»нинг ҳам ўз муаммолари бор эди. Биринчидан, Ловрен дисквалификацияга учрагани туфайли ҳимоя марказида дастлабки турдан кейин ўйнамаган Чалета-Цар туширилди. Иккинчидан, яна бир муҳим футболчи Перишичнинг коронавирусга топширган тести натижаси мусбат чиқди, у Ребичдан фарқли равишда нафақат ҳужумда фаол, балки ҳимояланишда ҳам яхши ҳаракат қиларди. Хорватия ўйин бошидан кўп вақтини ҳимояда ўтказишига тўғри келди. Аввалига болқонлар майдоннинг иккинчи қисмига фақат қисқа ва аниқ узатмалар орқали ўтишди, тўп йўқотилиши билан дарҳол тўп ҳаракати бўйича ортга қайтиб, 4-2-3-1 схемаси бўйича жойлашишди.
























