Испания миллий жамоаси плей-оффда сўнгги дақиқаларда урилган гол орқали ғалаба қозонишда давом этмоқда. Луис де ла Фуэнте шогирдлари чоракфиналда қийинчилик билан Белгия тўсиғидан ўтди. Энди 14 июл куни мухлисларни яримфиналда супержанг кутмоқда – испанлар французларга қарши.

Испания – Белгия 2:1
Голлар: Руис, 30 (1:0). Де Кетеларе, 41 (1:1). Мерино, 88 (2:1)
Испания: Симон, Ляпорт, Кубарси, Кукуреля, Порро, Руис (Торрес, 55), Родри, Олмо (Мерино, 86), Баэна (Педри, 55), Ямал, Ойярсабал (Уилямс, 79)
Белгия: Куртуа (Ламменс, 71), Меҳеле, Нгой, Де Кейпер (Сейс, 61), Кастан, Ванакен (Витсел, 60), Раскин, Де Брюйне (Салемакерс, 86), Доку, Троссар (Лукаку, 60), Де Кетеларе
Огоҳлантиришлар: Кубарси, 43. Ляпорт, 90 – Де Брюйне, 85. Витсел, 90

Икки жамоа ҳам бошланғич таркибларда сюрпризларга қўл урди. Белгияликлар сафида 1/8 финалда АҚШга қарши ўйинни тўлиқ захира ўриндиғида ўтказган Кевин де Брюйне ҳамда ўша ўйинда иккинчи бўлимда туширилган Жереми Доку бу сафар илк дақиқалардан ўйнади. 
Бундан ташқари, Руди Гарсия чигалёзди машғулотлари вақтида жароҳатлангани туфайли Юри Тилеманс хизматларидан фойдалана олмади. Испанларда эса кутилмаганда жамоанинг асосий яримҳимоячиси Педри захирада қолдирилди.

Белгияликлар ўйинни кучли прессинг билан бошлади, де Брюйне ва де Кетеларе 4-4-2 схемасида ҳаракатланган таркибда биринчи ҳимоячилар вазифасини ўташди. Аммо кўп ўтмай «Қизил фурия» ташаббусни ўз қўлига олди.

Биринчи бўлимдаги кулинг бреккача белгияликлар рақиб жарима майдонида атиги бир марта тўпга тегинишгани ҳам ўйин картинасини яққол ифодалайди. Кичик танаффусдан кейин кўп ўтмай испанлар ҳисобни очишди: Олмонинг зарбасини Куртуа қайтарди, аммо тўпга биринчи бўлиб Руис етиб келди.

Испания бу турнирда бирор марта гол ўтказмагани ҳисобга олинса, белгияликлар танг аҳволда қолишганди. Аммо айнан ушбу жамоага Испанияга биринчи голни уриш насиб қилди. Гарсия марказий форвард позициясига кўчирган яримҳимоячи Шарл де Кетеларе турнирдаги навбатдаги голини урди (у ўтган турда АҚШ дарвозасига дубл қайд этганди).

«Қизил фурия» иккинчи бўлим давомида ҳам устунликка эришди, «қизил иблислар» дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олиши эса ўйин тақдирини ҳал қилди.