Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев 30 июн куни Москвада Владимир Путин билан учрашади. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар берилган.
Манбада айтилишича, Назарбоев Москвада ишчи ташриф билан бўлади. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинади. Шунингдек, кун тартибидан Евроосиёдаги интеграциялашув ва бошқа халқаро мавзулар муҳокамаси ўрин олган.
Назарбоевнинг матбуот котиби Айдос Укибайнинг Твиттердаги саҳифасида ёзишича, учрашувда Путин ва Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ривожланиш истиқболини муҳокама қилади.















