Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда фермерга тегишли ерни сотган фирибгарга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида фермер хўжалиги ерини сотган фирибгарга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Н. «З.» фермер хўжалиги балансида бўлган ерни фирибгарлик йўли билан сотиб юборгани аниқланган.
У фермер хўжалигига тегишли 10 сотих суғориладиган ерни фуқаро А.га уй-жой қуриш учун 15 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 13 500 долларни қўлга киритиб, ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026