Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телеканалларда профилактика тадбирлари сабаб узилишлар кузатилиши мумкин
6-30 июль кунлари жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилади. Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмаган.
Ўзбекистон Радиоалоқа, радиоэшиттиришлар ва телевидение маркази - «РРТМ» ДУКнинг профилактика ишларини амалга ошириш жадвали эълон қилинди.
Ярим йиллик профилактика ишлари жорий йилнинг 6-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланган.
Хусусан, 14 июль куни соат 01:00 дан 06:00 гача (13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси) рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида ва соат 01:00 дан 10:00 гача телерадиоузаткичларда профилактика тадбирлари ўтказилади. Ушбу вақтда Тошкент шаҳрида ва республика бўйича рақамли теледастурларни (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларидан ташқари) тарқатиш вақтинча тўхтатилади. Бунда Тошкент шаҳрида ва бир қатор вилоятларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг теледастурларини тарқатиш тўхтатилмайди, лекин айрим сифат пасайиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳам 6-28 июль кунлари соат 01:00 дан 10:00 гача давлат, нодавлат, маҳаллий ва «Uzdigital TV» МЧЖнинг тижорат телеканалларини узатадиган рақамли телеузаткичларда ҳам жадвал асосида техник ишлар амалга оширилиши белгиланган.
Тўхталишлар кузатилган вақтда абонент ускунаси (тюнер ва телевизор) созламаларини ўзгартириш тавсия этилмаган.