11:35 / 07.11.2016
3632

Twitter фаолиятида яна узилишлар содир бўлмоқда

Фото: © РИА Новости

Twitter фойдаланувчилари ижтимоий тармоқ фаолиятида рўй берган навбатдаги узилишлардан норози бўлишмоқда.

Бугун, Тошкент вақти билан соат 10:55дан бошлаб 15 дақиқа давомида сайт умуман ишламади.

21 октябрь куни ҳам фойдаланувчилар икки соат мобайнида Twitter сервисларига кира олишмаганди. 

Dyn компаниясининг DNS-серверларига уюштирилган DDos-ҳужум бунга сабаб бўлганди.

Top