Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мавлуд Човушўғли Фарғонага келди
Бугун, 14 июль куни Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Ўзбекистонга ташриф буюрди. Меҳмоннинг самолёти Фарғона халқаро аэропортига қўнган.
Юқори мартабали меҳмонни аэропортда Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Туризм ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов кутиб олди. Ташриф давомида уларга шунингдек икки томоннинг фавқулодда ва мухтор элчилари ҳамроҳлик қилмоқда.
Кутиб олиш маросимидан сўнг Мавлуд Човушўғли Марғилондаги ҳунармандчилик маркази томон йўл олди.
Бу Мавлуд Човушўғлининг Ўзбекистонга иккинчи ташрифи бўлиб, бундан олдин у 2021 йилнинг 6-9 март кунларида Хива, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида бўлган.
Мавзуга оид
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
08:00 / 08.05.2026
Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
18:26 / 04.05.2026
“Президент орзумга етказсин дейман” – фарғоналик 106 ёшли уруш фахрийси
08:12 / 04.05.2026