Ўзбекистон | 07:19 / 19.07.2021
1428
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда эҳтиёжманд оилаларга 9,5 млрд сўм ўтказиб берилди - МИБ

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижроси бўйича маҳаллий ҳокимлик, прокуратура, солиқ ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда жами 310 млрд сўм маблағ амалда ундирилди. Шундан давлат фойдасига 153 млрд сўм маблағ амалда ундирилган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жавлон Жаббаров Kun.uz’га маълум қилди.

2020 йил 1 декабрдан жорий этилган тартибга кўра, солиқдан ташқари давлат фойдасига ундириладиган маблағлар ҳисобидан, «Темир дафтар» (3,2 млрд сўм), «Аёллар дафтари» (3,2 млрд сўм) ва «Ёшлар дафтари»га (3,1 млрд сўм) январь-июнь ойларида 9,5 млрд сўм пул маблағи пропорционал равишда ўтказиб берилди.

Мавзуга оид