Қўқон шаҳрида “жиҳодчилар” оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди
Қўқон шаҳрида 9 кишидан иборат “жиҳодчилар” оқими фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати ҳабар берди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, дурадгорлик билан шуғулланувчи, 1998 йилда туғилган шахс муқаддам Туркиянинг Истамбул шаҳрида ишлаган вақтида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти эмиссарлари таъсирига тушади ва кейинчалик яшаш манзилига қайтиб келгач, мазкур ташкилот ғояларини атрофдагиларга тарғиб қила бошлайди. Натижада 9 кишидан иборат гуруҳ шаклланади.
18-27 ёш оралиғида бўлган гуруҳ аъзолари орасида реклама агентлигида ва поябзал ишлаб чиқариш цехида ишловчи, шунингдек, уй шароитида болалар кийимлари ишлаб чиқариш ва сартарошлик билан шуғулланувчи шахслар бор.
Гуруҳ аъзоларининг мобиль телефон аппаратларида республика қонунчилигида таъқиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланган.
Ҳозирда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:45 / 23.11.2024
“Камерани кўриб, беморларни тарқатиб юборишди” – мухбирлар фарғоналик табиб кўчасига киритилмади
12:08 / 02.03.2024
Қўқон шаҳрида олиб қочилган Nexia-2 пачоқланган ҳолда топилди
16:04 / 21.12.2023
Фарғонада хонадонида 1 кило опий сақлаб келган шахс қўлга олинди
09:59 / 19.11.2023