Жаҳон | 00:20 / 26.07.2021
3282
1 дақиқада ўқилади

Исроил биринчи марта БААга элчи тайинлади

Исроил биринчи марта Бирлашган Араб Амирликларидаги элчисини тайинлади. Ушбу лавозимни Амир Хайек эгаллади

Айни вақтда ушбу лавозимни вақтинча Эйтан Наэ эгаллаб келмоқда.

Ҳозирда Хайек Исроил меҳмонхоналар уюшмаси президенти сифатида фаолият юритади. Аввал у саноат, савдо ва меҳнат вазири лавозимини эгаллаган.

“Иқтисодиёт ва туризм соҳаларида катта тажриба ва билимларга эга Амир Хайек Исроил ва БАА ўртасида кўприк ўрнатишга қодир инсон ҳисобланади. Ўзаро элчихоналар очилгандан кейин БААда биринчи элчини тайинлаш вақти келди”, деб айтган Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапид.

2020 йил сентябрда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг ҳаракатлари билан Вашингтонда Исроил БАА ва Баҳрайн билан муносабатларни яхшилаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид