Унга кўра, Шавкат Мирзиёев 26 июл куни Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган янги лойиҳалар тақдимоти билан танишади. 27 июл эса кон-металлургия саноати ривожи билан танишув режа қилинган.

Президент ҳафта давомида ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш ўтказади.

Шунингдек, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ҳам мўлжалланган.

Шерзод Асадовга кўра, президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви август ойининг 1-ярмига режалаштирилмоқда. Тадбиркорлар давлат раҳбарига ўз таклифларини 31 июлга қадар юборишлари мумкин.