Жаҳон | 16:11 / 26.07.2021
7935
2 дақиқада ўқилади

Тунисда армия ҳукумат биносини қуршаб олди

25 июл куни Тунис президенти бош вазир Ҳишам Машишини истеъфога чиқарган, парламент ишини 30 кунга тўхтатиб қўйган ва депутатларни дахлсизликдан маҳрум қилганди.

Тунис миллий армияси бўлинмалари ҳукумат биносига киришни тўсиб қўйди. Бу ҳақда Mosaïque FM радиоси хабар берди.

Хабар қилинишича, ҳарбийлар бинони қуршаб олган ва ичкарига ҳеч кимни киритмаяпти.

Тунис ички ишлар вазирлиги фаолияти мамлакат президенти хавфсизлик хизмати бошлиғи Холид ал Яҳёвий томонидан назорат қилиниши айтилмоқда. Shorouk газетасининг хабарига кўра, мамлакат президенти Каис Саид ана шундай фармон чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, 25 июл куни Каис Саид бош вазир Ҳишам Машишини истеъфога чиқарганини эълон қилди. Президент бундай қарорни ҳукуматга ва 2011 йилдан бери ҳокимиятни эгаллаб келаётган “Ан-Наҳда” партиясига қарши ўтган намойишлардан кейин қабул қилди.

Тунис раҳбари, шунингдек, парламент ишини 30 кунга тўхтатиб қўйишга қарор қилди ва депутатларни дахлсизликдан маҳрум қилди. У конституцияга кўра, президент парламентни тарқатиш ҳуқуқига эга эмаслигини, бироқ “муқаррар хавф” ҳолатида унинг фаолиятини тўхтата олишини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид