Жаҳон | 15:29 / 27.07.2021
3912
2 дақиқада ўқилади

Qatar Airways йилнинг энг яхши авиакомпанияси деб топилди

Qatar Airways бирданига саккиз поғона юқори кўтарилган. Бунга қадар Air New Zealand авиакомпанияси биринчи ўринда эди. Рейтингга ҳаммаси бўлиб 20 авиакомпания киритилган.

Qatar Airways "Top Airlines in the World" рейтингида "йил авиакомпанияси" деб топилди. Рейтингда парвозлар хавфсизлиги, бортда хизмат кўрсатиш, йўловчиларга яратилган қулайликлар ва авиапарвозлар йўналишлари ҳисобга олинган.

Шунингдек, экспертлар авиакомпанияларни  коронавирус пандемиясига қандай жавоб қайтарганини ҳам ҳисобга олган.

Qatar Airways самолёт кабиналарининг инновацион ечими, бортда хизмат кўрсатиш даражаси ва "коронавирус пандемияси даврида ўз ишига содиқ қолгани" учун энг яхши авиакомпания деб топилди, деб ёзади AirlineRatings.com.

Qatar Airways бирданига саккиз поғона юқори кўтарилган. Бунга қадар Air New Zealand авиакомпанияси биринчи ўринда эди. Рейтингга ҳаммаси бўлиб 20 авиакомпания киритилган.

Энг юқори бешталикдан, шунингдек, Air New Zealand, Singapore Airlines Ltd., Qantas Airways Ltd. ва Emirates Airlines авиакомпаниялари жой олган.

Ушбу рейтингга фақат еттита хавфсизлик юлдузига эга авиакомпаниялар кира олади.

Мавзуга оид