Президент томонидан "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Ҳужжатга асосан 440 минг аҳоли учун "Янги Андижон" шаҳрини босқичма-босқич комплекс қуриш учун Андижон туманининг адирликлари ҳудудидаги ўзлаштирилмаган 4 минг гектар ер майдони ажратилади.
Шаҳар барпо этилишининг I босқичида 121 минг аҳоли учун кўп қаватли турар жойлар, ижтимоий соҳа, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, шунингдек, кичик саноат зонаси қурилади.
Қуйидагилар ташкил этилди:
- "Янги Андижон" шаҳрини барпо этиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси;
- шаҳарни барпо этиш бўйича доимий фаолият юритувчи штаб;
- Андижон вилояти ҳокимлиги ҳузурида "Шаҳарда объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси" ДУК.
Қуйидагилар белгиланди:
- Республика комиссияси, Штаб ва Дирекциянинг асосий вазифалари;
- Дирекция фаолиятини ва шаҳарни барпо этишнинг I босқичини молиялаштириш манбалари.
I босқич доирасида:
а) объектларни барпо этиш буюртмачиси функцияларини қуйидагилар бажаради:
- Дирекция - ички йўлларни, ижтимоий соҳа ва ободонлаштириш объектларини қуриш қисмида;
- тегишлилиги бўйича вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг буюртмачи хизматлари - ташқи муҳандислик, алоқа ва транспорт коммуникация объектларини қуриш қисмида;
б) истисно тариқасида, тўғридан тўғри шартнома асосида:
- шаҳарнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - бош лойиҳа ташкилоти "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК томонидан "Keym Kentsel Yenileme Merkezi A.Ş." компанияси (Туркия);
- ичимлик суви ва канализация тармоқлари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - "Ўзкоммуналлойиҳақурилиш" МЧЖ ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;
- автомобиль йўллари қурилиши бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун - "Йўл лойиҳа бюроси" МЧЖ, "Ўзйўллойиҳа" лойиҳа-қидирув институти" ДУК, Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги бошқа лойиҳа ташкилотлари ҳамда мустақил инжиниринг ва консалтинг компаниялари;

















