Спорт | 09:28 / 31.07.2021
7123
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дзюдочилари жамоавий баҳсда Нидерландияга ютқазиб, турнирни илк босқичдаёқ тарк этди

Ўзбекистон дзюдо бўйича жамоавий баҳсларда Нидерландияга ютқазиб қўйди ва Олимпиададаги иштирокини якунлади.

Олимпия ўйинларида дзюдо спорт турида жамоавий баҳслар бошланди. Ўзбекистон миллий жамоаси илк босқичда 6та вазнда Нидерландияга қарши кураш олиб борди ва 3:4 ҳисобида аламли мағлубиятга учради. 

Тўртта жангдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси 3:1 ҳисобида олдинда бораётганди. Бекмурод Олтибоев, Ҳикматиллоҳ Тўраев ва Гулноза Матниязова ғалабага эришди.

Бироқ ушбу Олимпиадада бронза медалга эга чиққан Давлат Бобонов бу сафар ютқазиб қўйди, сўнгги беллашувда эса Фарангиз Ҳожиева ҳам рақибига қаршилик кўрсата олмади ва ҳисоб 3:3 кўринишини олди.

Ҳисоб тенг бўлиб қолгач, +90 кг вазнда қўшимча беллашув бўлиб ўтди ва Олтибоев иккинчи жангда Гролга ютқазди.

+90 кг: Бекмурод Олтибоев – Ҳенк Грол (ғалаба)
-57 кг: Диёра Келдиёрова – Санне Верҳаген (мағлубият)
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев – Торнике Тсякадоеа (ғалаба)
-70 кг: Гулноза Матниязова – Санне ван Дийке (ғалаба)
-90 кг: Давлат Бобонов – Ноел ван Тенд (мағлубият)
+70 кг: Фарангиз Ҳожиева – Гус Стинҳаус (мағлубият) 
+90 кг: Бекмурод Олтибоев – Ҳенк Грол (мағлубият)

Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдо жамоаси турнирни биргина бронза медал билан якунлади.

Мавзуга оид