Муносабатда ёзилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Текширув натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тафсилотлари қайд этилган видеолавҳа тарқалди. Унда ЙПХ ходими Бахт-Сирдарё йўналишида ҳаракатланиш бир томонлама бўлган йўлда давлат рақами 01Z 065 MB бўлган «Нексия-2» машинасини қоидаларга зид равишда қарама-қарши бошқариб, рўпарадан келаётган «Ласетти» машинаси билан енгил тўқнашув содир этгани тасвирланган.
Ҳайдовчи «ЙПХ ходими экансиз, нега қарама-қарши йўналишда келяпсиз, сизга мумкинми?» деб савол берган. ЙПХ ходими эса «Мени қисиб тўхтатганингиз учун жавоб берасиз, тушундингизми?» деб жавоб қайтарган.











