Ўзбекистон | 11:40 / 06.08.2021
2980
1 дақиқада ўқилади
Навоийда “Labo” машинаси ёниб кетди
Навоий шаҳридаги АГТКШда “Labo” машинасида ёнғин келиб чиқди. Оқибатда автомобилнинг мотор, салон, кузов қисмлари ва автомобиль шиналари ёнган. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳолат 6 август куни соат 09:21 да, Навоий шаҳрининг Кимёгар маҳалласи ҳудудида жойлашаган “Зарафшон Файз Оил” МЖЧга қарашли АГТКШдан содир бўлган. Ёқилғи қуйиб чиқиш вақтида “Labo” машинаси ёниб кетган.
Жалб этилган 3 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинни соат 09:23 да ўраб олиб, соат 09:25 да батамом ўчирган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.
Олдинроқ Навоийда оҳак ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғинда бир киши ҳалок бўлганди.