Мамлакатимизда олимпия ҳаракатини ривожлантириш, халқимиз ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштиришга қўшаётган улкан ҳиссаси, айниқса, ҳозирги мураккаб пандемия даврида юзага келган синов ва қийинчиликларга қарамасдан, эл-юртимиз олдидаги фарзандлик бурчига содиқ қолиб, азму шижоати, юксак ирода ва маҳоратини, ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришгани, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат, миллий ғурур ва ифтихор туйғулари руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун қуйидагилар мукофотланади:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Жалолов Баҳодир Исомиддин ўғли    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан

Джураев Акбар Хуснидилла ўғли    -    Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Рашитов Улуғбек Исматуллаевич    -    Таэквондо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан

Абдурахмонов Бекзод Махамаджанович    -    Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Бобонов Давлат Ҳусниддин ўғли    -    Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони билан

Абдурахманов Музаффар Махамаджонович    -    Эркин кураш бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Кабинов Истам Ашурович    -    Бухоро вилояти Когон шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бокс бўйича мураббийси

Қиличев Фарруҳ Комилович    -    Тошкент вилояти Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати бокс бўлими бош мураббийси

Қобулов Нурали Ўктамович    -    Дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси

Мирзаджанов Фарход Мирхамитович    -    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси оғир атлетика бўйича мураббийси

Расулов Элшод Юнусович    -    Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийси