Андижон давлат университетининг тижоратлаштириш бўлими инспектори ўқишни кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган пайтда ушланган.
Андижон давлат университетининг тижоратлаштириш бўлими инспектори Х.Б. фуқаро Н.нинг қариндошининг Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидаги ўқишини ваколатли танишлари орқали университетнинг “Меҳнат” факультетига 2-босқичдан кўчириб бериш эвазига 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган (https://t.me/Department_uz/836).
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Андижон давлат университети катта ўқитувчиси ва бошқа бир фуқаро ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул олаётганда ушланганлиги хабар қилинган эди.










