“Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” президент фармони эълон қилинди.

Фармон билан Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги алоҳида хизматлари, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги шарафли бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани, соҳада юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони билан

Камилов Козимджан Фазилович – Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Алматов Закиржон – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси

I даражали “Шон-шараф” ордени билан

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

II даражали “Шон-шараф” ордени билан

Ачилов Кахраман Абдуманапович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари 

Бердиев Аброр Иномжанович – Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бригада командири

Каршиев Хамдам Аликулович – Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари

Норов Сохибжон Зикриллаевич – Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошқарма бошлиғи

Рахматуллаев Аюбхон Тошхужаевич – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи

Шерматов Фарходжон Ортикович – Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округи қўшинлари қўмондони 

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Азимов Муротжон Бердиалиевич – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси