10:49 / 30.08.2021
26613

Шавкат Мирзиёев: «Санъаткорларга қаҳрамонлик берсак бўлармикин, ўйлаб кўринг» дейишганди. Ўйлаб кўрдим ва айтаман – бериш керак»

Айни пайтда пойтахтдаги Кўксарой қароргоҳида юксак давлат мукофотига сазовор бўлган ватандошларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

“Мукофотланганлар орасида академигимиз Шавкат Аюпов борлигидан жуда хурсандман. Бу инсон Сирожиддинов мактабини қайта тиклади, тинмай ишлаяпти. Биласизларми, ҳатто кимёни ўрганиш учун ҳам математикани билиш керак. 

Адабиётшунос Иброҳим ака Ғофуровда ўзбек тимсолини кўраман. Бутун умрини адабиётимизга бағишлаган инсон бу киши. Мен “Бобурнома”ни кўп ўқийман ва ўйлайман – қандай қилиб Бобурдай инсон бўлиш мумкин? Тиним билмаган Бобур. Иброҳим ака ҳам халқ хизматида тиним билмаган инсон.

Муножотхон тимсолида эса ўзбек аёлининг поклиги намоён. Ахир ҳар биримиз ўз онамиз, опамизни кўрмаймизми? Менга “санъаткорларга қаҳрамонлик берсак бўлармикин, ўйлаб кўринг” дейишганди. Ўйлаб кўрдим ва айтаман – бериш керак. Мен Муножот Йўлчиевани ҳам юксак мукофот билан табриклайман”, – деди президент Шавкат Мирзиёев тадбирда.

Top