07:53 / 06.09.2021
7773

Магистратурага кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди

Давлат тест маркази магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг якуний натижаларини эълон қилди.

ДТМ ахборот хизмати хабар беришича, имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар танлов натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:

  1. magistr.dtm.uz сайти орқали - сайтига талабгорнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
  2. mandat.dtm.uz сайти орқали - сайтининг «Магистратура-2021» бўлимидан талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда;
  3. Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (талабгорнинг ИД рақамини юборган ҳолда):

      4.тест натижалари қайдномаси орқали.

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Top