Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мусулмонлар идораси янги муфтий тайинлангани ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига янги раис - муфтий тайинлангани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, муфтий этиб тайинлангани айтилаётган Нуриддин Холиқназаров айни дамда ўз лавозими – Тошкент шаҳар бош имом хатиби сифатида фаолият юритмоқда.

Нуриддин Холиқназаров 2019 йил августида Раҳимберди домла Раҳмонов ўрнига Тошкент шаҳри бош имоми лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида даволаниш учун Москвага олиб борилган муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни 71 ёшида оғир хасталикдан сўнг вафот этгани хабар қилинди. У 2006 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида ишлаганди.
16 август куни президент Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги бир гуруҳ амалдорлар таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган. Шу куни Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида марҳумнинг жаноза намози ўқилган ва таъзия маросими бўлиб ўтган эди.
Мавзуга оид
20:53 / 21.05.2026
Шавкат Мирзиёев Маккадаги ўзбекистонлик ҳожиларни Қурбон ҳайити билан табриклади
20:31 / 31.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди
21:45 / 28.02.2025
Муфтий Нуриддин Холиқназаров: Бу йил мамлакатдаги 1700 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўқилади
20:00 / 28.12.2024