Ўзбекистон | 10:23 / 08.09.2021
2087
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда Тошкентга олиб кетилаётган 200 килограмм номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида Тошкент шаҳрига олиб кетилаётган 200 килограмм номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 8 сентябрь куни соат 2:20ларда Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ Карантин бўлинмаси ҳамда ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда, Чироқчи туман ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган, Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаро Н.Очилов бошқарувида бўлган «Ласетти» машинаси тўхтатган.

Машина тегишли тартибда текширилиб, юкхонаси кўздан кечирилганда, у ерда ҳеч қандай ветеринария маълумотномаси бўлмаган, 4 дона целлофан пакетларда жами 200 килограмм оғирликдаги келиб чиқиши номаълум бўлган ҳайвоннинг лаҳм гўштлари борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур гўштдан Қашқадарё вилоят Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси томонидан намуналар олиниб текширилганда, уларнинг истеъмолга яроқсиз экани аниқланиб, тегишли тартибда йўқ қилинган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид