Ўзбекистон | 12:27 / 09.09.2021
4180
1 дақиқада ўқилади

Президент: «Дарахт кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинади»

Бутун мамлакат бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Хонадон, кўча, маҳалла ва қишлоқ, шаҳарларда, йўл бўйлари ва дала четларига дарахтлар экиш, ҳудуд иқлимига мос кўчатларни етиштириш, суғориш ҳамда парвариш қилиш тизими жорий этилади. Бу тизим орқали ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларида “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида камида 50 гектар майдонда “яшил боғлар” барпо этилади.

Бундан ташқари, шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун “яшил парклар” ташкил этилади. Шу билан бирга, дарахт кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. Бундан буён парклар ва “яшил зоналар” ҳудудини бошқа мақсадлар учун ишлатиш қатъиян ман этилади”, деди президент.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид