Ўзбекистон | 12:11 / 09.09.2021
6661
2 дақиқада ўқилади

«Уй-жойга муҳтож фуқароларга турар жойларни ижтимоий ижарага бериш тизими жорий этилади» -  Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистонда базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

“Эҳтиёжманд аҳоли қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтаришимиз зарур. Эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий нафақа  ва моддий ёрдам билан таъминлаш даражаси ҳозирги 60 фоиздан 100 фоизга етказилади. Уларнинг барчаси давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам билан таъминланади.

Базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади. Бу – 2 миллион нафар фуқаронинг пенсияси камида 20 фоизга кўпаяди, дегани.

Шу билан бирга, уй-жойга муҳтож фуқароларга турар жойларни ижтимоий ижарага бериш тизими жорий этилади. Манзилли ижтимоий ҳимоя борасида имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳимояси ва уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишига алоҳида эътибор қаратамиз. 

Ҳозирги кунда ишлаш имконияти бор 162 минг ногиронлиги бўлган шахсларнинг атиги 13 фоизи ишлаяпти. Келгуси беш йилда уларнинг бандлигини 3 баробар оширишни кўзда тутувчи касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш Миллий дастури ишлаб чиқилиб, амалга оширилади. Шулар қаторида, эҳтиёжманд оилаларнинг қизлари учун олий таълим грантлари, ҳар йили ошириб борилади ва 2026 йилда 6 мингга етказилади”, деди президент.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид