Ўзбекистон | 14:43 / 17.09.2021
6896
2 дақиқада ўқилади
ШҲТга раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Душанбедаги саммитида ушбу нуфузли ташкилотга 2021-2022 йилларда раислик қилиш Ўзбекистонга ўтиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, президент Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг ШҲТдаги раислигидаги устувор вазифаларини баён қилди. Булар:
- ШҲТнинг нуфузи ва салоҳиятини янада ошириш;
- ички минтақавий савдони ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
- саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш ва бу борада ҳамкорликни назарда тутувчи марказларни тузиш;
- ШҲТнинг Транспорт боғлиқлиги стратегиясини қабул қилиш;
- ШҲТ маконида инфратузилмани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш;
- камбағалликни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш;
- ШҲТнинг халқаро ахборот хавфсизлиги бўйича экспертлар форумини таъсис қилиш;
- ШҲТнинг Эзгу ният элчиси институтини жорий қилиш;
- туризм соҳасида ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш;
- юқумли касалликларга қарши курашишни назарда тутувчи “Йўл харитаси”ни қабул қилиш.
Ўзбекистон раислиги даврида давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳамкорлар билан биргаликда 80 дан ортиқ тадбир ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
14:00 / 29.01.2024
Президент хорижда ЙТҲ қурбонига айланаётган мигрантлар масаласига тўхталди
13:17 / 29.01.2024
Тажриба тариқасида 5 та шаҳарда сув таъминотига хусусий шериклар жалб қилинади
20:35 / 26.01.2024
Таълим соҳасида ислоҳотларни ягона концепция асосида амалга ошириш бўйича Лойиҳа офиси ташкил қилинади
18:48 / 25.01.2024