Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ички ишлар ходимлари электрошокердан фойдаланишни бошлайди
Фарғонада ички ишлар органлари ходимлари 24 сентябрдан электрошокердан фойдаланишни бошлайди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, 24 сентябрдан Фарғона вилояти ички ишлар органларининг патруль-пост, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва бошқа тегишли хизматлари саф бўлинмалари ходимлари хизмат жараёнида электрошокер қурилмаларидан фойдаланишни бошлайди.
Билдирилишича, қурилмадан фойдаланишдан мақсад - ИИО ходимлари ёки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига шикаст етказилиши олдини олиш, ҳуқуқбузарлар соғлиғига оғир ва ўта оғир тан жароҳати етказмаган ҳолда зудлик билан ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳаракатларни чеклаш.
Ходимлар электрошокер қурилмасидан фойдаланишдан аввал махсус тайёргарликдан ўтказилади, уларга тегишли сертификат берилади.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026