Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада кўмир нархи 13 йиллик рекорд даражага етди
Европада 2022 йилда етказиб берилувчи кўмир нархи 13 йиллик максимум қийматга етди.
Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, қитъада ҳозирда кўмирнинг бир тоннаси 137 долларни ташкил қилмоқда. Таъкидланишича, бу 2008 йилдан бери ушбу ёқилғи тури учун энг юқори нархдир.
Агентликнинг изоҳ беришича, кўмир нархи ошиши газ нархи ошиши билан боғланган. Газ нархи ошиши бошқа арзонроқ энергия манбаларига талабнинг ошишига олиб келган.
15 сентябрда Европада газ нархи минг кубметри учун 950 долларга етган. Европада кўмир захиралари жуда оз. Уни Австралия, Жанубий Африка ва Колумбиядан экспорт қилиш қийин, Россиядан етказилувчи кўмир эса етмайди.
Мавзуга оид
10:40 / 13.07.2026
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
09:00 / 13.07.2026
Европада иссиқлик тўлқини қурбонлари сони 10 мингдан ошди
09:44 / 08.07.2026
Анқарада НАТО саммити: Украина ва Европа хавфсизлиги кун тартибида
10:00 / 06.07.2026