16 феврал воқеалари бўйича божхоначиларга чиққан оқлов ҳукмини бекор қилиш юзасидан протест киритилди
Тошкент вилоят прокуратураси 16 феврал воқеалари сабаб жиноий жавобгарликка тортилган собиқ божхоначилар иши бўйича, орадан 22 йил ўтиб чиқарилган оқлов ҳукмини бекор қилишни сўраб, Олий судга протест киритди.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, кассация протести вилоят прокуратураси томонидан 2021 йил 27 август куни киритилган (протест нусхаси таҳририятда мавжуд). Протестда 1999 йил 16 феврал куни террорчилар томонидан Тошкент шаҳрида содир этилган портлашлар сабаб жиноий жавобгарликка тортилган 5 нафар шахс (собиқ божхоначилар)га нисбатан Тошкент вилоят судининг апелляция ҳайъати томонидан 2021 йил 24 июл куни чиқарилган оқлов ҳукмини бекор қилиш ҳамда Зангиота туман судининг 1999 йил 30 июндаги ҳукмини ўз кучида қолдириш сўралган.
Kun.uz’нинг Олий суддаги манбаси тасдиқлашича, Олий суд протестга асосан ишни кассация тартибида кўришни 30 сентябр куни бошлайди.
Аввалроқ, 16 феврал воқеалари бўйича Жиноят кодексининг 208-моддаси бўйича айбдор деб ҳукм қилинган 5 нафар собиқ божхоначилар орадан 22 йил ўтиб (2021 йил 24 июл куни) оқлангани хабар берилганди.
Маълумот учун, собиқ божхоначилар Ёлқин Камолов, Муҳаммадзоҳир Хўжаев, Иброҳим Юнусов, Бахтиёр Бегматов ва Искандар Бўриев 1999 йил 16 феврал куни «Ғишт кўприк» божхона маскани орқали террорчи ҳисобланган Н.Юлдашев, З.Хасанов ва бошқаларни ўтказиб юборганликда айбланиб, ЖКнинг 208-моддаси билан айбланган. ЖИБ Зангиота туман судининг 1999 йил 30 июндаги ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Орадан 22 йил ўтиб, Тошкент вилоят суди террорчи ҳисобланган Н.Юлдашев ва З.Хасанов давлат чегарасини айнан божхона маскани орқали кесиб ўтганини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас деган хулосага келиб, собиқ божхоначиларни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан реабилитация қилди ва жиноят ишининг уларга оид қисми ҳаракатдан тугатди.
Kun.uz суд жараёнларини ёритиб боради.
Мавзуга оид
14:44 / 21.09.2024
Сенатда Олий суд раисига ўринбосарлар сайланди
21:57 / 23.07.2024
Олий суд фуқаронинг ижтимоий норма бўйича шикоятини қабул қилмади
22:11 / 19.07.2024
2024 йилнинг дастлабки 6 ойида 10 мингдан ортиқ шахс озодликдан маҳрум этилди
18:21 / 18.05.2024