Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёлик хотин-қизлар учун олийгоҳларга кириш давлат гранти 3 баробар оширилади - Шавкат Мирзиёев
Сирдарёдаги мактаблар таълим ва тарбия кластерига айлантирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Ўқувчилар таълим олиш билан бирга, спорт билан шуғулланиши, Ай-Ти технологиялари ва замонавий касбларни, мусиқа ва санъатни ўрганиши учун барча шароитлар яратилади. Ушбу янги тажрибани Гулистон ва Янгиер шаҳарлари, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сирдарё ва Ховос туманларида янги қуриладиган 22 та мактабда бошлаймиз.
Шунингдек, келгуси беш йилда сирдарёлик хотин-қизлар учун, олийгоҳларга кириш давлат гранти 3 баробар оширилади.
Вилоятда аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилади. Бунинг учун, аввало, бирламчи тизимни профилактикага қайта йўналтириш, скрининг текширувларини оммалаштириш устувор вазифа этиб белгиланади.
Барча туман ва шаҳар марказий поликлиникаларида онконазорат хоналари ташкил этилади. Онкологик касалликларни эрта аниқлаш учун 40 ёшдан ошган 310 минг нафар аҳоли ҳар йили скрининг текширувидан ўтказилади. Шунингдек, аёллар ўртасида скрининг ўтказишни кенгайтириш учун мобил маммограф ажратилади.
Шунингдек, вилоятнинг 93 та тиббиёт муассасаси тўлиқ рақамлаштирилади ва республика марказлари билан телемедицина йўлга қўйилади. Сирдарё, Оқолтин ва Янгиерда 3 та туманлараро перинатал марказлар ташкил қилинади ва тўлиқ жиҳозланади. Оқолтин ва Сирдарё туманларида жароҳатлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил қилинади ҳамда гемодиализ хизмати йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳар йили 285 минг нафар болалар ва 15 минг ҳомиладор аёллар витаминлар билан бепул таъминланади.
Маълумки, мамлакатимизда илк бор тиббий суғурта тизими Сирдарёда тажриба-синов тариқасида жорий қилинмоқда. Бугунги кунда, Сирдарёдаги 29 та давлат тиббиёт муассасалари томонидан аҳолига кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари оилавий шифокор томонидан бериладиган йўлланма асосида тақдим этилмоқда.
Энг муҳими, эски, вилоятда самарасиз молиялаштириш тизимидан воз кечилиб, шифохоналар бажарган иши ва эришилган натижалар асосида “ҳар бир даволанган ҳолат” учун маблағ олмоқда. Энди, даволаш ишларига вилоятдаги хусусий клиникалар ҳам жалб этилади. Ушбу тизим 2023 йилдан бошлаб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ҳам жорий этилади.
Келгуси йилда 6 та вилоят шифохонаси бирлаштирилади ва Тиббиёт кластери ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу кластерга хорижий давлатларнинг энг илғор клиникалари ҳамкор сифатида жалб қилинади ҳамда барча мураккаб ва юқори технологик амалиётларни ўтказиш йўлга қўйилади.
Шунингдек, мамлакатимизда илк бор ташкил этилаётган ушбу кластер ва бошқа тиббиёт муассасаларини замонавий кадрлар билан таъминлаш мақсадида, Гулистон тиббиёт коллежи негизида Туркиянинг “Соғлиқ билимлари университети” филиали ташкил этилади.
Умуман олганда, келгуси беш йилда Сирдарё вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлатдан жами 40,5 триллион сўм, жумладан давлат бюджетидан 4,4 триллион сўм йўналтирилади.
"Нима учун 3 млн аҳолиси бор бошқа вилоятларга ҳам, Сирдарёга ҳам бунча пул?" деган савол қўйилса жавобим бор – Сирдарё оғир ҳудуд, муаммолари кўп.
Агар Сирдарёни “коррупциядан холи ҳудуд”га айлантирсак, ушбу маблағлар ҳисобидан янада кўпроқ эҳтиёжманд аҳолимиз оғирини енгил қила оламиз. Масалан, 10 млн доллар бирор корхонага ажратган бўлсак, ичига кириб борилса, шундан ҳам 1 млн доллар иқтисод қилса бўлади. Энг катта хавф бизда коррупция бор, ўғирлик бор”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
00:19 / 05.07.2026
Сирдарёдаги ҳар иккинчи балиқ танасида микропластик борлиги аниқланди
19:28 / 20.06.2026
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026