Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жапаров Қирғизистон ҳукуматини истеъфога чиқарди
Аввалроқ Қирғизистон президенти ўз ваколатларини кенгайтиргани хабар қилинганди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.
«Садир Жапаров «Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истеъфоси тўғрисидаги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиқарилди», — дейилади Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарида.
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасида лавозимни эгаллаб турган шахслар Маҳкаманинг янги таркиби шакллангунига қадар ўз вазифаларини бажаришда давом этади, дея қўшимча қилинган хабарда.
Аввалроқ Қирғизистон президенти ўз ваколатларини кенгайтиргани хабар қилинганди.
Хабарга кўра, у «Қирғиз Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси» тўғрисидаги қонунни имзолаган. Ҳужжатга мувофиқ, Жапаров ўз ташаббуси билан бош вазир ва Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини бўшатиши мумкин.
Мавзуга оид
20:07 / 16.07.2026
Қамчибек Ташиев 2027 йилги президентлик сайловида иштирок этишдан воз кечди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026