Президент Шавкат Мирзиёев “Заковат” интеллектуал ўйини фаол иштирокчиларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.

Давлат раҳбари 12 октябр куни, брейн-ринг ўйинларининг Бухорода ўтган республика босқичи финал баҳсидан кейин, бевосита жамоатчилик қаршисида ушбу ҳужжатга қўл қўйди ва тақдирланганларга шу ернинг ўзида давлат мукофотларини топширди.

Мукофотланганлар – «Заковат» ННТ директори Абдурасул Абдуллаев ва чемпион Хоразм жамоаси аъзолари.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан

Абдуллаев Абдурасул Муминович – «Заковат» интеллектуал клуби» нодавлат нотижорат ташкилоти директори

«Келажак бунёдкори» медали билан

Жуманов Беҳзод Турсунбаевич – Гурлан туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Ходжаев Навруз Азаматович – Урганч шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, Хоразм вилояти

Ходжаев Ферузбек Кахрамон ўғли – «Ишонч» дўконлар тармоғининг Хива филиали бошқарувчиси, Хоразм вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Маткаримов Азамат Хурматович – Хива шаҳридаги Президент мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Тажиев Жамоладдин Нурлаевич – Хива шаҳридаги якка тартибдаги тадбиркор, Хоразм вилояти

Ҳасанов Шодлик Бекпўлатович – Хоразм Маъмун академияси раисининг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Хоразм вилояти